• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарёнинг икки ҳудудида яширин корхоналар аниқланди


Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.

Унда тумандаги «Севаз» МФЙда яшовчи М.М. ва Шаҳрисабз шаҳри «Синабоғ» МФЙда яшовчи А.У. ўз уйларининг ёрдамчи хоналарида ташкил этган яширин цехларида ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, тадбир жараёнида 140 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 326 кг. чигит, 4 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноятлар иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *