• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи якунланди — Дарё Янгиликлари


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон етакчиси Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан самарали музокаралар ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами, шу жумладан Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммити очилиши ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги Шайх Зоид номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этди, саммитнинг ялпи мажлисида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Amiri Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокаралар бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф якунида Дубай халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Дубай фуқаро авиацияси бошқармаси президенти, «Emirates» компаниялар гуруҳи раиси ва бош директори Шайх Аҳмад бин Саид Ол Мактум ва БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Гаргавий кузатиб қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *