Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 17 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 6,75 сўмга пастлаб, 12 955,26 сўм бўлди;
- евро 38,05 сўмга тушиб, 13 327,08 сўм бўлди;
- рубль 0,42 сўмга кўтарилиб, 126,44 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 12 962,01 сўм бўлганди. Тижорат банкларида доллар сотув курси 14 январь куни 13 035 сўмгача кўтарилганди.
Ушбу валюта расмий курси 2024 йилда 4,71 фоизга қимматлаган.