Тошкент шаҳар Чилонзор туманида АҚШга ишга бориш илинжида бошқа бир фуқарога 40 минг доллар берганлик ҳолатни аниқланди.
Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятларга қарши кураршиш Департаменти берган маълуомтга кўра, Чилонзор туманида фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлаши эвазига 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.