• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон бўйлаб доллар сотаётганлар қўлга олинди


Ўзбекистоннинг уч ҳудудида доллар сотаётган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Д. фуқаро З.Қ.га жами 5 000 АҚШ долларини 64,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Қарши шаҳарида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Э.У. фуқаро Н.Ҳ.га жами 3 500 АҚШ долларини 45,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнидан 300 АҚШ доллари, 250 евро, 135,1 минг Россия рубли ва 57 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳри “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Ж. фуқаро Б.Н.га жами 3 500 АҚШ долларини 45,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *