• Ср. Фев 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Таниқли режиссёр Дэвид Линч вафот этди


Голливуд режиссёри Дэвид Линч 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи маълум қилди.

2024 йилда Дэвид Линч тузалмас дардга чалинганини, филм суратга олган тақдирда ҳам, фақат масофадан ишлаши мумкинлигини маълум қилганди.

«Менда узоқ йиллар давомида тамаки чекиш оқибатида ўпка эмфиземаси пайдо бўлди, ўзимга ёқадими-йўқми, энди уйга боғланиб қолганман. Кўчага чиқа олмайман. Озгина юра оламан, холос, уёғига ҳаво етишмайди», — деганди у.

Дэвид Линч (1946 йилнинг 20 январида Монтана штатининг Миссоула шаҳрида таваллуд топган) — америкалик режиссёр, сценарийнавис, рассом ва бастакор. «Оскар», «Олтин палма япроғи» ва «Олтин шер» мукофотлари соҳиби, замонавий сериаллар йўналишига катта таъсир кўрсатган «Твин Пикс» сериалини суратга олган. Шунингдек, «Фил-одам» (1980), «Дюна» (1984), «Малҳолланд Драйв» (2001) каби филмлари билан машҳур.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *