АҚШда 2028 йилда мамонтларни қайта дунёга келтиришмоқчи. Мамонтчанинг туғилиши учун абадий музликларда топилган ДНКдан фойдаланилади.
Жунли мамонтга қайта ҳаёт бағишлаш учун Colossal Biosciences (АҚШ) биотехнология стартапи $200 млн жалб этди, деб хабар берди Bloomberg. Мамонтчани суррогат она фил дунёга келтиради. Компания мамонт боласи доимий кузатув остида, кенг ва биохавфсиз қўриқхонада яшайди, демоқда.
Кўпгина олимларга мамонтларни тирилтириш ғояси шубҳали туюлмоқда. У ўзгариб кетган ҳозирги иқлим шароитида яшаб кета оладими, масаланинг иккинчи томони ҳам бор — Осиё филининг ҳужайраларидан фойдаланилиши бизга айнан мамонтни берадими?