• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Декабрда ҳам иккиламчи автомобиль бозорида фаоллик пасайди — тадқиқот


2024 йилнинг декабрь ойида иккиламчи автомобиль бозорида фаоллик пасайишда давом этди ва бу ўртача нархларда ўз аксини топган. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари таҳлилида маълум қилинди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархлари

2024 йилнинг декабрь ойида кўп ва ўртача фойдаланилган маҳаллий оммабоп автомобиль нархлари ноябрь ойига нисбатан пасайган бўлса, кам фойдаланилганлар нархида сезиларли ўзгариш кузатилмади. Хусусан:

Фото: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
  • Onix: ўртача фойдаланилган – 3.6 фоизга (14 минг доллардан 13 500 долларга), кўп фойдаланилган – 4,4 фоизга (13 600 доллардан 13 минг долларга); 
  • Lacetti: кўп фойдаланилган – 1,3 фоизга (13 500 доллардан 13 327 долларга);
  • Cobalt: ўртача фойдаланилган – 1.6 фоизга (12 500 доллардан 12 300 долларга), кўп фойдаланилган – 0,8 фоизга (11 800 доллардан 11 700 долларга); 
  • Nexia: ўртача фойдаланилган – 0.9 фоизга (11 500 доллардан 11 400 долларга);
  • Spark: ўртача фойдаланилган – 1 фоизга (10 400 доллардан 10 300 долларга); кўп фойдаланилган – 0,5 фоизга (9 346 доллардан 9 300 долларга); 
  • Damas: ўртача фойдаланилган – 1.2 фоизга (8 100 доллардан 8 минг долларга), кўп фойдаланилган – 1 фоизга (7 503 доллардан 7 300 долларга) арзонлаган. 

Маҳаллий люкс автомобиллар нархлари

Мазкур даврда Malibu ҳамда Tracker автомобиль нархлари пасайган бўлса, Equinox нархида бир оз ошиш кузатилди. Хусусан:

Фото: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
  • Malibu: ўртача фойдаланилган – 1.4 фоизга (29 500 доллардан 29 100 долларга), кам фойдаланилган – 4,4 фоизга (31 минг доллардан 29 650 долларга);
  • Tracker: ўртача фойдаланилган – 1.7 фоизга (18 минг доллардан 17 700 долларга), кам фойдаланилган – 1,6 фоизга (19 минг доллардан 18 700 долларга) арзонлаган.
  • Equinox: кўп ҳамда ўртача фойдаланилган – 0,9 фоиз (26 265 доллардан 26 500 долларга) ва 1,7 фоизга (30 минг доллардан 30 500 долларга) қимматлашди.

Электромобиль нархлари

Мазкур даврда янги BYD Э2 (17 100 доллар) ва Song Plus EV Champion (28 500 доллар) электромобиллари 1,7 фоизга, BYD Han (32 500 доллар) ҳамда Yuan Up (21 минг доллар) электромобиллари мос равишда 1,2 фоиз ва 1,9 фоизга арзонлади. 

Ўртача фойдаланилган электромобиллардан BYD E2 (15 970 доллар) ва Han (34 500 доллар) ўртача нархлари мос равишда 0,8 фоиз ва 4,2 фоизга пасайган бўлса, BYD Song Plus EV Champion (26 600 доллар) ҳамда Yuan Up (20 500 доллар) нархларида ўзгариш кузатилмади.

Кўп фойдаланилган BYD E2 (15 250 доллар), Han (31 750 доллар) ва Song Plus EV Champion (24 050 доллар) ўртача нархлари эса мос равишда 3 фоиз, 1,8 фоиз ва 5,3 фоизга қимматлашди. 

Хорижий автомобиллар нархлари

Chevrolet Monza ва Kia Sportage ўртача нархлари пасайган бўлса, Kia К5, Seltos ва Hyundai Tucson автомобиль ўртача нархларида ўсиш кузатилди. 

Мазкур даврда Chevrolet Monza (17 минг доллар) ва Kia Sportage (29 700 доллар) автомобилларининг ўртача фойдаланилгани мос равишда 1,6 фоиз ва 4,2 фоизга, кўп фойдаланилгани 0,7 фоиз (16 900 доллар) ва 3,2 фоизга (29 минг доллар) ва кам фойдаланилгани 0,3 фоиз (18 минг доллар) ва 1,6 фоизга (31 500 доллар) арзонлашди. 

Ўртача фойдаланилган Kia К5 (27 500 доллар), Seltos (25 500 доллар) ва Hyundai Tucson (31 750 доллар) автомобиллари ўртача нархлари мос равишда 1,3 фоиз, 2 фоиз ва 2,4 фоизга, кам фойдаланилгани учун нархлар 0,4 фоиз (29 минг доллар), 1,4 фоиз (26 минг доллар) ва 2 фоизга (33 500 доллар) ошди.

Электромобиль бозори ҳақида

Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган етти йилда электромобиллар импорти 10 бараварга ошгани хабар қилинган эди.

2019 йилда Ўзбекистонга олиб кирилаётган электромобиллар божхона, акциз ва автотранспорт солиқларидан озод қилинган. 2021 йилнинг ноябрида ЙҲХББ электромобиллар учун “яшил” давлат рақамлари беришни бошлади.

Президентнинг 2024 йилдаги қарорига кўра, Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади.

9 ой давомида бензинда ҳаракатланадиган автомобиллар импорти 28 фоизга камайгани ҳақида хабар берилганди. Бензин ва электрда (гибрид) ҳаракатланувчи енгил автомобиллар импорти жорий йилда 11 минг 425 дона импорт қилинган бўлса, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49 фоизга (3 минг 775 та) ортган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг саккиз ойи давомида хориждан қиймати 166,8 миллион долларлик 12 913 та электромобиль импорт қилинган. Бу ўтган ойга нисбатан 2 минг 371 тага кўп. 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда эса қарийб 6 баробарга ошган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази берган маълумотга кўра, 2024 йил сентябрида 4,24 мингта электромобиллар сотилган, август ойида эса 1,7 минг дона сотилган.

Автомобиль бозори қандай ҳолатда?

Ноябрь ойида 2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик даражаси ошган бўлса-да, 2023 йилги даражада эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Хусусан, июль сентябрь ойларида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони 352,8 мингтани ташкил қилиб, II-чоракдагига нисбатан 76,8 мингтага (27,8 фоизга) кўпайди. Бироқ, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 19,9 фоиз кам.

Декабрь ойи аввалида Lacetti, Nexia, Spark каби оммабоп автомобиллар нархлари пасайгани ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистонда 2024 йил октябрида автомобиль бозорида сотувлар яна пасайгани айтилган эди. Октябрь ойида автотранспорт воситаларининг савдоси 102,3 минг донани ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 7 фоизга кам. Йиллик кўрсаткичда эса пасайиш — 44 фоиздан кўпроқ.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган етти йилда электромобиллар импорти 10 бараварга ошгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистонга 2019 йилда олиб кирилаётган электромобиллар божхона, акциз ва автотранспорт солиқларидан озод қилинган. 2021 йилнинг ноябрида ЙҲХББ электромобиллар учун “яшил” давлат рақамлари беришни бошлади. 

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов 2024 йил августида Электромобильларга божларни гибрид автомобилларники билан тенглаштириш кераклигини айтди. Иқтисодчилар электромобилларга бож жорий қилиш таклифига кескин қарши чиқди.

Президентнинг 2024 йилдаги қарорига кўра, Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *