• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов лавозимидан озод этилди


Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.

Фото: Статистика агентлиги

У 2022 йилнинг декабрь ойидан буён ушбу лавозимга фаолият олиб бораётганди.

Баҳодир Бегалов 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Олий иқтисодий маълумотга эга. 1992 йилда Москва иқтисод-статистика институтини битирган. 1992—2012 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 3-категория муҳандиси, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича декан муовини, декан, проректор лавозимларида ишлаган.

2012—2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўриндошлик асосида ТДИУнинг “Иқтисодиётда ахборот тизимлари” кафедраси профессори лавозимида фаолият кўрсатган.

2016 йилнинг апрелидан 2017 йилнинг майига қадар Тошкент молия институтида ректор лавозимида ишлаган. У Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *