Статистика агентлиги раҳбари Баҳодир Бегалов ишдан олинди.
Б.Бегалов 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Олий иқтисодий маълумотга эга. 1992 йилда Москва иқтисод-статистика институтини битирган.
1992—2012-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 3-категория муҳандиси, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича декан муовини, декан, проректор лавозимларида ишлаган. 2012-2016 йилларда Статистика қўмитаси раиси ўринбосари, сўнгра Молия институти ректори этиб тайинланди.
Бегалов Статистика қўмитасини 2017 йилдан буён бошқариб келаётганди. Мазкур ташкилот 2022 йил декабрида Статистика агентлигига айлантирилганди.