• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ой илк марта хавф остидаги маданий объектлар рўйхатига киритилди


Ой биринчи марта хавф остидаги маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Бутунжаҳон ёдгорликлар жамғармаси (WМF) веб-сайтидаги матбуот баёнотида маълум қилинди.

Фото: Shutterstock

“Ой илк бор заиф маданий объектлар рўйхатига киритилди. Бу инсониятнинг Ердан ташқаридаги дастлабки қадамларини акс эттирувчи ноёб ашёларни тан олиш ва сақлаш зарурлигини кўрсатади”, деди WМF бош директори Бенедикт де Монтло.

Рўйхатга Ернинг йўлдошидан ташқари, иқлим ўзгариши, сайёҳлик, низолар ва табиий офатлар таъсир кўрсатаётган 29 та мамлакатдаги 24 та объект ҳам киритилган. Ушбу рўйхатдан Ғазо шаҳрининг тарихий тузилмаси, Украинадаги Киев Ўқитувчилар уйи, Африкадаги Суаҳили соҳиллари, Туркиядаги Антакя қадимий шаҳри ва Франциянинг Сорбонна ибодатхонаси ҳамда бошқа объектлар жой олган. 

Киев Ўқитувчилар уйи/ Украина
Фото: wmf.org
Қаср ал-Баша харобалари, 2023 йил декабрь
Фото: Геттй/Anadolu

Де Монтло Ойнинг рўйхатга киритилиши инсониятнинг Ер сайёрасидан ташқаридаги дастлабки қадамларини хотирада сақлаш учун зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, сунъий йўлдошга қўнишни тасвирга олган видеокамера, шунингдек, астронавт Базз Олдрин томонидан дунё давлатлари раҳбарларининг хабарлари битилган кремний диск алоҳида қимматга эга.

Бундан ташқари, заиф объектлар рўйхатига Туркиянинг Антакя шаҳри, Яқин Шарқдаги можаролар туфайли вайрон бўлган Ғазо шаҳридаги тарихий бинолар ва Анд тоғларидаги тоғ йўллари тизими киритилган.

2024 йил 22 декабрда хабар берилганидек, Япониянинг Киото университети ва Кажима корпорацияси 2030 йилларга келиб Нео Лунар Гласс станциясининг ер устидаги прототипини қуришни режалаштирмоқда. Ушбу станция Ерникига ўхшаш тортишиш кучини ярата олади ва инсонларга Ойда яшаш имконини беради. Тадқиқотчилар гуруҳи Neo Lunar Glass иншоотининг диаметри тахминан 200 метр ва баландлиги 400 метр бўлишини тахмин қилмоқда. Бу ўлчамлар 10 минг нафаргача одамни сиғдира олишга имкон яратади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *