• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади  — Дарё Янгиликлари


Тошкент метросида 17 январь куни 19 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, шу куни соат 22:40 да Қўйлиқ йўлининг Турон—Дўстлик йўналишида ҳаракатланаётган электропоезд “Ольмос” бекатига кириб келаётганда йигит ўзини унинг остига ташлаган.

Бекатда хизмат олиб бораётган наряд ходимлари томонидан йигит вагон тагидан тирик ҳолда олиб чиқилиб, шифохонага юборилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *