• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туркиядан яна бир ўзбекистонлик аёл депортация қилинди — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган аёл Тошкент шаҳрига депортация қилинди.

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси

Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, у 1990 йилда туғилган Ўғилхон Салиева бўлиб, ўзбекистонлик фуқароларни чет элда қонунга хилоф равишда ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрганлардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралди.

2024 йил ноябрида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб 8 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланиб, Тошкентга депортация қилинганди. Декабрь ойида ўғрилик жиноятини содир этганликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланиб, Тошкентга депортация қилинганди.

2025 йил январида автомобиль олди-сотди соҳасида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2015 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Туркияда ушланди.

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *