• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жанубий Корея сериаллари юлдузлари Кон Ю ва Сон Хе Гё янги драмада бирга суратга тушади


“Хавфли синов”, “Гоблин” каби драмалар орқали мухлислар қалбини забт этган актёр Кон Ю ҳамда “Қуёш авлодлари” сериали юлдузи Сон Хе Гё янги лойиҳада бирга иш бошлади.

Фото: Дзен

“Сокин ва кучли” номли сериални суратга олиш ишлари 2025 йил 12 январда бошланди. Сценарий муаллифи “Ҳаммаси жойида, бу севги” ва “Бизнинг блюз” каби лойиҳалари билан танилган Но Хи Гёнгдир.

Драма воқеалари 1960—1970 йилларда содир бўлади. Унда Корея мамлакатидаги маданий ва иқтисодий ўсиш даври, шунингдек, санъат ва телевидение соҳасидаги ўзгаришлар, парда ортидаги ўзоига хос қийинчиликлар ёритилади.

Фото: The Girl

Актёр Конг Ю муҳим ижтимоий масалаларга бағишланган теледастур яратиш учун курашган радио продюсери ролини ўйнайди.

Актриса Сон Хе Гё телеюлдузга айланган, аммо машҳурлик ва жамият босими остида қийинчиликларига дуч келган хонанда образини гавдалантиради. Актриса 60—70 йиллар аёли қиёфасига мос келиши учун сочини калта кестирган.

Фото: The Girl

Драмада кино ва телеюлдузлар, продюсерлар ва жамоатчилик ўртасидаги мураккаб муносабатларни очиб берилади. Унда инсонийлик, хиёнат ва ўзликни англаш мавзулари ҳам кўтарилади.

Сон Хе Гё ва Но Хи Гёнг аввал ҳам бир нечта лойиҳаларда ҳамкорлик қилишган.

“Бу қиш шамол эсар” Фото: The Girl

Лойиҳани суратга олиш ишларини 2025 йилнинг биринчи ярмида якунлаш режалаштирилган. Сериал Netflix стриминг хизматида 22 қисмли драма форматида намойиш этилиши устида музокаралар олиб борилмоқда.

Лойиҳа бюджети 700 миллиард вон (544 миллион доллар) дан ошади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *