Бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор бўлади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.