• Вт. Май 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ла Лига. “Реал Мадрид” ўз майдонида “Лас-Палмас”ни тор-мор этиб, пешқадамга айланди


Испания чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Реал Мадрид” – “Лас-Палмас” учрашуви 19 январь, якшанба куни бўлиб ўтди. 

Фото: Getty Images

Ўйиннинг илк сониялариданоқ меҳмонлар ҳужумга ўтди ва бу ўз натижасини беди. Фабиу Сильва 29-сонияда ҳисобни очди.

Гол ўтказиб юборганидан сўнг жаҳли чиққан мадридликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тўртта гол урди, уларнинг учтаси ҳисобга олинди. Мбаппедан дубль, Браим Диас ҳам ўз фамилиясини таблога ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлимда ҳам Мадрид клуби ҳужумкор бошлади. 57-дақиқага келиб Родриго яна бир гол уриб, ҳисобни янада йириклаштирди. Ўйиннинг иккинчи қисмида ҳам “Реал” иккита гол урди, бироқ улар ҳам ўйиндан ташқари ҳолат сабаб бекор қилинди. 

Шундай қилиб, 20-турдан сўнг “Реал Мадрид” 46 очко билан 1-ўринга чиқиб олди. Жамоа ҳамшаҳари “Атлетико”дан 2, асосий рақиби ҳисобланган “Барселона”дан 7 очко илгарилаб кетди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *