• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Брайтон”га мағлуб бўлди — Дарё Янгиликлари


Англия премер-лигасининг 22-тури доирасидаги “Манчестер Юнайтед” – “Брайтон” учрашуви 19 январь, якшанба куни бўлиб ўтди. 

Фото: Getty Images

Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди, гол муаллифи – Янкуба Минте. 23-дақиқада Бруну Фернандеш ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлим эса биринчисидан ҳам қизиқарлироқ ўтди дейиш мумкин. Ўйиннинг 60-дақиқасида эса Каору Митома жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Орадан 16 дақиқа ўтиб эса Георгинио Раттернинг голи орадаги фарқни иккитага оширди – 1:3.

Шундай қилиб, ушбу баҳсдан сўнг Аморим шогирдлари турнир жадвалида 26 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. “Брайтон”да эса 34 очко мавжуд, 9-ўрин.

Ушбу тур доирасидаги яна бир баҳс эса Ливерпуль шаҳрида ўтказилди. “Эвертон” ўз майдонида Лондоннинг “Тоттенҳэм”ини қабул қилди. 

Фото: Getty Images

Мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзида Доминик Келверт-Люин, Илиман Ндиае ва Арчи Грэйларнинг (автогол) голларидан сўнг ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 

77-дақиқада Деян Кулусевски гол уриб ҳисобни бир оз қисқартирган бўлса, 90-дақиқадаги Ришарлисоннинг голи жамоасини мағлубиятдан асраб қола олмади. Якуний ҳисоб – 3:2.

Учрашувдан сўнг турнир жадвалида ушбу икки клуб орқама-кетин жойлашиб турибди. Жумладан, 20 очко билан “Эвертон” 16-ўринда, 24 очко билан “Тоттенҳэм” 15-ўринни эгаллаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *