• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Боб Дилан қўшиғининг қораламаси 508 минг долларга сотилди


Америкалик қўшиқчи Боб Дилан 1965 йилда ёзган «Mr. Tambourine Man» қўшиғининг қораламаси кимошди савдосида 508 минг АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда Julien’s Auctions кимошди савдолар уйи маълум қилди.

Савдо 18 январ куни Теннесси штатининг Нашвил шаҳрида бўлиб ўтди.

Қораламалар мусиқа йўналишида қалам тебратувчи журналист Эл Ароновицнинг шахсий жамғармасида сақлаб келинган. Маълумотларга кўра, у бу қораламаларни Дилан қоғозларни ташлаб юборган чиқинди саватидан олган.

Аукционда, шунингдек, қўшиқчининг гитараларидан бири, мактублари, фотосуратлари ҳамда унинг ўзи 1968 йилда чизган расм сотилган.

Боб Дилан

Роберт (Боб) Дилан (1941 йилнинг 24 майида туғилган) — америкалик қўшиқчи, рассом, ёзувчи ва киноактёр. Сўнгги 60 йилда поп-мусиқа соҳасининг энг нуфузли инсонларидан бири. «Буюк Америка қўшиқчилик анъаналарида янги шеърий ифодаларни яратгани учун» 2016 йилда адабиёт йўналишида Нобел мукофотини олган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *