Тошкент туманида 9 тонна этил спиртини сотаётган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро А.Ю. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 9 тонна этил спиртини фуқаро В.Л. бошқарувидаги “МАЗ” русумли юк автомашинасида олиб келиб, фуқаро И.А.га 164,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.