Жўраев Марат Юлдашевич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Марат Жўраев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Таъкидлаш керак, Зафар Азимов 2024 йил декабрида мазкур лавозимга тайинланганди. Лекин у бир ой бўлмасдан Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.