• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги китобхон маҳкумлар муддати қисқартирилиши мумкин


Ўзбекистон қамоқхоналарида китобхон маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

«Миллий тикланиш» партияси ахборот хизмати хабарига кўра, партия хорижий тажрибадан келиб чиқиб, бир неча йиллардан буён китобхон маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш таклифини илгари суриб келмоқда.

«Ниҳоят бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди», – деб ёзмоқда партия ахборот хизмати.

Қайд этилишича, тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти.

Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *