• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди — Дарё Янгиликлари


Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 22 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 9,35 сўмга кўтарилиб, 12 984,44 сўм бўлди;
  • евро 69,36 сўмга ошиб, 13 442,79 сўм бўлди;
  • рубль 2,27 сўмга кўтарилиб, 129,90 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан кейин кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 975,09 сўм бўлганди.

Ушбу валюта расмий курси 2024 йилда 4,71 фоизга қимматлаган.

Ўзбекистонда пул жамғаришга қодир одам борки, топган-тутганини АҚШ валютасида сақлашга ҳаракат қилади. Уй, машина ёки бошқа қимматроқ маҳсулотлар савдоси ҳам долларда. Бугунги кунда сўмдан ўн йил олдингидан кўра кўп фойдаланаётган бўлсак-да, барибир аҳолида миллий валюта барқарорлигига ишонч у қадар юқори эмас. “Дарё”га обуна бўлиб, қуйидаги ҳавола орқали айни масала таҳлил қилинган мақолани ўқишингиз мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *