• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қозоғистондан ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташиган шахслар ушланди


Қозоғистондан ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташиганлар ушланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи 1986-й.т. М.М. ва 1997-й.т. Х.Х. Қозоғистон фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктирган. Улар қўшни давлатдан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан Аи-92 маркали бензин ёнилғисини ўтказиш ва сотиш билан шуғулланган.

Улар ушбу ноқонуний ишни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариоғоч тумани ҳудудидан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали амалга оширишган.

Фото: ЎзА

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон фуқароси А.К.га нисбатан чора кўриш бўйича қўшни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабардор қилинди.

2024 йилнинг декабрь ойида Қозоғистон жанубида нефть маҳсулотларини контрабанда қилиш учун фойдаланилган Ўзбекистонга олиб борувчи туннел топилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *