• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бозорда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар қўлга олинди


Самарқанд вилоятида қалбаки АҚШ долларини ўтказган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар О.Э. ва Ж.С. ўзаро тил бириктириб, «Мирбозор бозори» МЧЖ ҳудудида «Paynet» хизмати билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар О.Ж. ва Д.Р.нинг шохобчасидан бошқа фуқароларнинг пластик картасига жами 5,6 млн сўм пулларни ўтказиб, эвазига қалбаки 500 АҚШ долларини берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *