2024 йил якунига кўра Ўзбекистон газнинг соф импортчиси мақомини сақлаб қолди. Бу маълумот Статистика агентлигининг «Dunyouzbeklari.Com» ўрганган маълумотларидан келиб чиқади.
Қиймат жиҳатидан (физик ҳажм ошкор этилмаган) импорт ҳажми 1,68 миллиард долларни ташкил этди, бу 2023 йилдаги 694,9 миллион долларлик кўрсаткичдан 2,4 баробар кўпроқ.
Январ ойида «кўк ёқилғи» импорти 35,6 миллион долларни ташкил этди, февралда — 3,7 баробар кўп ёки 131,1 миллион доллар, мартда — 193,5 миллион доллар, апрелда — 102,6 миллион доллар, майда — 180,4 миллион доллар, июнда — 166,3 миллион доллар, июлда — 174,2 миллион доллар, августда — 168,3 миллион доллар, сентябрда — 126,3 миллион доллар, октябрда — 86,7 миллион доллар, ноябрда — 186,8 миллион доллар.
Декабрда етказиб бериш 127,9 миллион долларга етди, бу 2023 йил декабридаги 132,2 миллион доллардан бироз пастроқ.
2023 йил октябрь ойидан Ўзбекистон Россиядан газни Қозоғистон ҳудуди орқали тескари йўналишда импорт қила бошлаган. РФдан газ импорти ҳажмини ошириш учун магистрал газ тизимини модернизация қилишга 500 миллион доллар сармоя киритиш режалаштирилаётгани маълум қилинганди. Туркманистон ҳам газ етказиб бермоқда.
Ўзбекистон, шунингдек, ўтган йилга нисбатан кўпроқ газ экспорт қила бошлади (қиймат жиҳатидан). Йил охирида етказиб бериш 627,6 миллион долларга етди, бу 2023 йилга нисбатан 18,4 фоизга кўп (529,9 миллион доллар).
Январда бу кўрсаткич 21 миллион долларни ташкил этди, февралда — 5,7 миллион доллар, мартда — 18,7 миллион доллар, апрелда — 6,9 миллион доллар, майда — 7,6 миллион доллар, июнда — 181,5 миллион доллар, июлда — 81,7 миллион доллар, августда — 81,7 миллион доллар, сентябрда — 74,7 миллион доллар, октябрда — 60,9 миллион доллар, ноябрда — 53 миллион доллар.
Декабрда хорижга етказиб бериш 87,2 миллион долларгача ошди, бу ўтган йилнинг декабр ойидаги кўрсаткичдан (20,5 миллион доллар) 4 баробар кўп. Ўзбекистон газни асосан Хитойга, шунингдек, Тожикистонга етказиб беради. Ўтган йили Қирғизистонга деярли экспорт қилинмади.
ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йили Хитойнинг ўзбек гази импорти 726,26 миллион долларни ташкил этган, бу қиймат жиҳатдан 2023 йилга (470,3 миллион доллар) нисбатан 25,3 фоизга кўп. Бу Ўзбекистоннинг умумий газ эскпорти рақамларини кўрсатувчи (нафақат Хитой) маълумотларидан қарийб 100 миллион доллар кўпроқ.
Январда Хитой Ўзбекистондан 38,8 миллион долларлик газ импорт қилди, февралда — 18,6 миллион доллар, апрелда — 11,4 миллион доллар, майда — 85 миллион доллар, июнда — 81,1 миллион доллар, июлда — 69,2 миллион доллар, августда — 97,37 миллион доллар, сентябрда — 97,4 миллион доллар, октябрда — 88,9 миллион доллар, ноябрда — 79,4 миллион доллар, декабрда — 58,8 миллион доллар. Бунда ҳам физик ҳажмлар ошкор этилмаган.
Шу тариқа етказиб беришдаги фарқ 1 миллиард доллардан ошди. Таққослаш учун: 2023 йилда ҳам Ўзбекистон экспорт қилганидан кўпроқ газ импорт қилган, бироқ бу рақамлар орасидаги фарқ 165 миллион долларни ташкил қилганди.
Бош вазир Абдулла Арипов 2020 йил январь ойида Ўзбекистон 2025 йилгача газ экспортини тўхтатиш ниятида эканини айтган эди. У газни қайта ишлаш, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш режалаштирилаётганини таъкидлаган.
Кейинчалик, 2022 йилда «Ўзтрансгаз»нинг собиқ раҳбари Беҳзод Норматов Ўзбекистон 2025−2026 йилларга бориб газ экспорт қилишни тўлиқ тўхтатиши мумкинлигини айтган. Ўша вақтда мамлакатда қазиб олинаётган газнинг тахминан 10 фоизи Хитойга экспорт қилинаётган эди.
Қандай қилиб Ўзбекистон газнинг соф импортчисига айланиб қолди?
Давр | Газ экспорти (миллион долларда) | Газ импорти (миллион долларда) | Фарқ |
2017 | 2156,1 | 2156,1 | |
2018 | 2424,0 | 2424,0 | |
2019 | 2257,5 | 2257,5 | |
2020 | 478,1 | 50,4 | 427,7 |
2021 | 717,3 | 154,5 | 562,8 |
2022 | 910,9 | 281,9 | 629,0 |
2023 | 529,9 | 694,9 | -165,0 |
2024 | 627,6 | 1679,7 | -1052,1 |
Аввалроқ «Dunyouzbeklari.Com» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилганди.