• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Asl Belgisi рақамли маркировка тизими 2024 йил натижаларини сарҳисоб қилди


Бугунги кунда Маркировкаланадиган маҳсулотлар реестрида 110 897 номдаги маркировка қилинган маҳсулотлар мавжуд. Маиший техника (67 550 номдаги), дори воситалари ва тиббий буюмлар (12 022), алкогол (13 031) реестрда етакчи ўринларни эгаллайди.

Маркировкаланган маҳсулотлар сони бўйича Тошкент шаҳри (88 977 та), Тошкент (8 780 та) ва Самарқанд (3 929 та) вилоятлари етакчи бўлди.

Дори воситаларини мажбурий маркировкалаш бошланганига икки йил бўлди. «Дори воситалари ва тиббий буюмлар» гуруҳида маҳсулот айланмаси иштирокчилари сони 2023 йилга нисбатан 35 фоизга ошган. Маркировкаланган дори воситалари савдоси 19,5 баробарга ошди.

Бугунги кунга қадар «Asl Belgisi» маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш тизимига 69 та маҳаллий дори ишлаб чиқарувчилари ва 395 та улгуржи сотувчилар қўшилган. Дори воситалари ва тиббий буюмлар сегментида энг кўп маркировка қилинган товарлар инфузия ва вена ичига юбориш учун эритмалар, оғиз орқали қабул қилинадиган препаратлар орасида эса аналгетиклар ва яллиғланишга қарши воситаларни ташкил этди.

Тамаки маҳсулотлари бозори иштирокчилари сони 15 фоизга ошди. 2023 йилга нисбатан 2024 йилда тамаки саноатида маркировкалаш тизимида 51 фоиз кўп маҳсулот номлари рўйхатга олинган. Маркировкаланган тамаки маҳсулотлари савдоси 2023 йилга нисбатан 2 баробарга ошди.

«Маиший техника» гуруҳида иштирокчилар сони 165 фоизга ошди. Иштирокчилар сонининг ўсиши билан рўйхатдан ўтган маҳсулот номлари сони ҳам 122 фоизга ошди. Маркировкаланган маиший техникалар 2023 йилга нисбатан 11 баробар кўп сотилди. Маркировкалар сони бўйича маҳаллий (53,6%) ва импорт (45,5%) техника етакчилик қилди. Энг кўп маркировкаланган маҳсулотлар учлигига лампалар ва ёритиш қурилмалари, телевизорлар ва мониторлар, совутгичлар ва музлатгичлар киради.

«Шишали сув ва салқин ичимликлар» сегментида иштирокчилар сони 2023 йилга нисбатан 58 фоизга ошган. Маркировкаланган сув ва ичимликлар савдоси 1 739,7 баробарга ошди. Энг кўп маркировкаланган маҳсулотлар алкоголсиз ичимликлар (40,1%) билан ифодаланади. Иккинчи ўринни табиий ичимлик суви эгаллайди (23,2%). Учинчи ўринни энергетик ичимликлар эгаллади (8,6%).

«Алкогол маҳсулотлари» гуруҳида иштирокчилар сони 2024 йилда 18 фоизга ошди. Маркировкаланган алкоголли маҳсулотлар 2023 йилга нисбатан 2,3 баробар кўп сотилди. Энг кўп маркировка қилинган маҳсулотлар учлигига ўткир алкогол, вино ва коньяклар кирди.

Пиво саноатида 2024 йилда иштирокчилар сони 16% га ошди. Маркировкаланган пиво савдоси 2023 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошган.

«Asl Belgisi» тизими вакилларининг сўзларига кўра, рақамли маркировка янги тоифадаги маҳсулотларни қамраб олиб, бозорда ўз иштирокини кенгайтирмоқда. Бу нафақат маҳсулот айирбошлашнинг шаффофлигини ошириш ва логистика жараёнларини тезлаштиришга, балки истеъмолчиларни контрафакт маҳсулотлардан ҳимоя қилишга ҳам хизмат қилади. Рақамли маркировка орқали фуқароларда реал вақт режимида маҳсулотнинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи «Asl Belgisi» мобил иловаси (Android / iOS) ёрдамида харид қилинаётган маҳсулотларнинг қонунийлигига ишонч ҳосил қилиш имконияти пайдо бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, рақамли маркировканинг жорий этилиши иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатиб, ноқонуний айланма улушини камайтиради ва бизнеснинг шаффофлигини оширишга ёрдам беради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *