«Ўзгидромет» янги тезкор ахборот билан чиқди.
Унда айтилишича, 2025 йил 23-27 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Жумладан:
Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди антициклон таъсирида бўлади. Ҳарорат-13-15 даражагача пасайиши кутиляпти. Дам олиш кунларида ҳарорат кўтарила бошлайди.