• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди — Дарё Янгиликлари


Зокир Ишпулатов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари — Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сув хўжалиги вазирлиги

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори зиммасига нималар юклатилади?

Вазир ўринбосари вазирлик тизимидаги қуйи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Шунингдек:

  • тасдиқланган сув олиш лимитлари, графиклари ва тақсимоти асосида сув етказиб берилишини ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
  • насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш;
  • туманлар “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари хизмат кўрсатадиган ҳудудда сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *