• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

қурбонлар бор  — Дарё Янгиликлари


Баварияда бир эркак одамларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида икки киши, жумладан икки ёшли бола ҳалок бўлди.

Фото: Bild

Воқеа Германиянинг Ашаффенбург шаҳрида, шаҳар марказидаги Шёнтал боғида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча киши, шу жумладан болалар боғчасидан келган бир гуруҳ болалар учли қуролдан жароҳат олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужум натижасида икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Bild маълумотларига кўра, қурбонлар 41 ёшли эркак ва 2 ёшли ўғил бола бўлган. Бундан ташқари, полиция хабарида икки нафар оғир ярадор шифохонага жойлаштирилгани айтилган. Оғир тан жароҳати олганлар орасида яна бир бола ҳам бўлиши мумкин.

Фото: Bild

Тергов маълумотларига кўра, бир эркак қўлга олинган. Гумон қилинаётган шахс — 28 ёшли афғонистонлик бўлиб, Bild маълумотларига кўра, унда илгари руҳий касаллик аломатлари кузатилган. Spiegel маълумотларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг исми Энамулло О. бўлиб, у бошпана изловчилар марказида истиқомат қилади. Эркакка аввалроқ мамлакатни тарк этиш мажбурияти юкланган. Бу ҳақда расмийлар матбуот анжуманида хабар берилди.

Афғонистонлик эркак Германияга 2022 йил ноябрь ойида келган, аммо унга бошпана берилмаган. Ўтган йил охирида у ихтиёрий равишда кетишини эълон қилган. Шундан сўнг, унинг бошпана сўрови бекор қилинган, бироқ афғонистонлик мамлакатда қолган.

Фото: Bild

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи темир йўл бўйлаб қочиб, яширинишга урингани сабабли поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Тўққиз гектарлик Шёнтал боғи қуршаб олинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *