• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилоятида аёл эри томонидан калтакланди — Дарё Янгиликлари


Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманида келин қайнонаси ва эри томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, 16 январь куни Оққўрғон туманида 1988 йилда туғилган фуқаро (К.Г.) ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи (Ш.У.) ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. 

Жанжал вақтида фуқаро аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

1988 йилда туғилган К.Г. процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 126(1)-моддаси (оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Жабрланувчининг тан жароҳатлари бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан қатъий назоратга олинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *