• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида  ўзгаришсиз қолдирди


Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 23 январдаги йиғилишида ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайиб бориши учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъий шаклланишини таъминлаб боради», – дейилади регулятор хабарида.

Шунингдек, иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Маълумот учун, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 13 март кунига белгиланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *