• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Самарқандда 18 ёшли қиз бедарак йўқолди


Самарқанд шаҳар «Янгиқўрғон» маҳалласи Гумбаз кўчаси 131-уйда яшовчи 2007 йилда туғилган фуқаро Раҳимова Зарина Чориевна 2024 йил 10 декабр куни яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Алоҳида белгилари: бўйи 170-173 см атрофида, ўрта гавдали, кўзи, қоши ва сочлари қора рангда, ўнг қулоғи остида тахминан 10-15 см қизил рангли нори бор, чиқиб кетган куни эгнида кўк рангли аёллар спорт кийими, қора рангли футболка ва шу рангдаги шалвар, оёғида аёллар шиппаги бўлган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Тел: 102,  66-231-11-11,  66-231-16-52, 98-573-24-42,  93-728-17-28

Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашган фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *