Жаҳонгир Мустафоев “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лавозимда 2019 йил март ойидан буён Евгений Коржиков ишлаб келаётганди.
Тайинловга қадар Жаҳонгир Мустафоев “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори сифатида ва бир неча йиллар давомида банк-молия соҳасида масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
“Ўзкимёсаноат”га 2024 йил декабридан буён Одил Темиров раҳбарлик қилиб келмоқда.