Хитой кенглиги бир километрли қуёш фермасини қуришга киришди, деб хабар берди Dezeen журнали.
Қуёш фермаси оғир ракеталар ёрдамида фазога олиб чиқилади. Лойиҳачиларга кўра, у Ер учун тинмай электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Хитойликларнинг қуёш фермаси геостационар орбитада, яъни Ер тезлигида айланади (бошқа мамлакатга кетиб қолмайди). Хитойлик аэрокосмик муҳандис Лун Лэхао лойиҳани «Уч дара» тўғонига қиёслади.
Маълумот учун: Хитойнинг марказий қисмида жойлашган «Уч дара» тўғони — Янцзи дарёсини тўсиб қурилган ноёб иншоот. Унинг узунлиги 2 335 метрга тенг бўлиб, дунёдаги энг йирик гидроэлектростанция (ГЭС) ҳисобланади.