• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Янги Тошкентда жорий йилда 15 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади


Жорий йилда республика бўйича 120 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳақда Президент Мирзиёев иштирок этаётган йиғилишда айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, бунга қўшимча 15 минг хонадон Янги Тошкентда барпо қилинади ва бу уйларда “яшил” энергиядан фойдаланилади.

Энергия барқарорлигини таъминлаш учун хусусий шериклик асосида 100 мегаватт-соат сиғимли электр сақлаш қуввати ўрнатилади.

Янги Тошкентдаги уйларни иситиш ва совутиш марказлашган тригенерация тизими орқали бўлади.

Барча бино-иншоотларга юқори энергия самарадорлик талаблари жорий қилинади. Транспорт, ёритиш тизимлари ва зарядлаш станциялари фақат “яшил” талаблар асосида бўлади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *