АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги урушни тугатиш учун нефт нархини пасайтиришга ҳаракат қилишини айтди.
“Мен Саудия Арабистони ва ОПEКдан нефт нархини туширишни сўрайман. Уни тушириш керак! — деди Трамп Давосдаги иқтисодий форумда. — Агар нефт нархи тушиб қолса, Россия ва Украина ўртасидаги уруш дарҳол тугайди! Нарх ҳозир бу урушни давом эттириш учун этарлича юқори. Биз нефт нархини туширишимиз керак, бу урушни тугатишимиз керак”.
Ғарб санкциялари жорий қилинганига қарамай, Россия ўз энергия ресурсларини турли давлатларга, жумладан, Ҳиндистон ва Хитойга сотишдан сезиларли даромад олишда давом этмоқда.
Ҳозирда нефт нархи бир баррел учун 80 доллар атрофида.
Аввалроқ, Трамп Россия урушни тўхтатиш учун келишишга рози бўлмаса, кескин чоралар кўришини айтганди.