• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Украина Беларусдаги сайловларни тан олмаслигини билдирди


Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакили Георгий Тихий республика Беларусдаги президентлик сайловлари натижаларини тан олмаслигини олдиндан маълум қилди.

Унинг сўзларини РИА Новости хабар қилмоқда.

«Ушбу жараёнда биз учун кутилмаган нарса йўқ ва унинг натижалари олдиндан маълум«, деди Тихий. Унинг сўзларига кўра, Киев Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенко билан алоқани тиклаш учун ҳеч қандай шарт-шароит кўрмаяпти.

Бундан ташқари, Тихий Украина Ғарб давлатларининг Беларусда шаффоф сайловлар ўтказиш учун шарт-шароит йўқлиги ҳақидаги позициясига қўшилишини билдирди.

Беларусда сайловлар 26 январ куни бўлиб ўтади. Унда мамлакатни 1994 йилдан буён бошқараётган Александр Лукашенко ҳам қатнашади. 

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *