• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Toshkent cityʼда 9 қаватли уйнинг томи ёниб кетди


Шайхонтоҳур туманида жойлашган Toshkent city ҳудудида, кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Пойтахт ФВБ ҳодиса тафсилотларини эълон қилди

23 январ куни соат 19:49 да  Тошкент шаҳар, Toshkent city ҳудудида жойлашган, 9 қаватли уйнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 19:53 да етиб бориб, ёнғин қуршаб олинди, соат 20:05 эса ҳодиса бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *