• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда ярим миллиард сўмлик сифатсиз ва қалбаки дорилар аниқланди


Наманган вилоятида 432,1 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Н.Х. Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйнинг ертўласида келиб чиқиши ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 432,1 млн сўмлик 9 турдаги дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *