• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича марказнинг асосий йўналишлари белгиланди


«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (27-сон, 21.01.2025 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

-радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда илмий-техник ишлар асосида таклифлар (тавсиялар) ишлаб чиқиш;

-атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказиш;

-атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича норматив базани ривожлантириш ва такомиллаштириш;

-радиация ва ядро хавфсизлиги масалалари бўйича давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек, назорат ва лицензиялаш фаолиятини техник, таҳлилий ҳамда экспериментал қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;

-радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосланган хавфсизлик, моделлаштириш ва ҳисоблаш таҳлилини ўтказиш;

-радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш, яратиш, шакллантириш ва сақлаш;

-ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *