Сўнгги вақтларда содир бўлган ёнғинлар
13 октябрь куни Юнусободда янги қурилаётган бинонинг томи ёниб кетганди. 16 октябрда эса Миробод туманида жойлашган “Миран” меҳмонхонасининг қурилиши давом этаётган эски биносида ёнғин чиқди.
Шунингдек, 20 октябрь куни соат 16:54 да Шайхонтоҳур туманидаги “Билдириш” тор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди.
Бундан ташқари, Олмазор тумани “Чинобод” МФЙ, Сағбон 30-берк кўчасида жойлашган 5-уйдаги хонадонларнинг бирида 31 октябрь куни соат 02:13 да ёнғин содир бўлди.