• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Анчелотти Винисиус Жуниорга Саудия Арабистонидан тушган таклифлар ҳақида изоҳ берди


Ижтимоий тармоқларда “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорга Саудия Арабистони клубларидан таклиф тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Фото: Getty Images

Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти бу каби гап-сўзларга изоҳ берди.

“Бу саволни Винисиуснинг ўзига беришингиз керак. Мен фақат кўрганимни айта оламан: у жамоада бахтли, бу ерда тарих яратмоқда ва “Реал” қолишни истайди”, — деган италиялик мутахассис.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсумда жами мусобақаларда 26 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 10 та ассист қайд этган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *