• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фуқароларнинг рўйхатга қўйилмасдан истиқомат қилиш муддати қисқартириляпти


Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Ушбу ҳужжат билан фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кундан 10 иш кунигача қисқартирилиб, фуқаролар ва турар жой эгаларининг ўз вақтида яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш борасидаги масъулияти оширилмоқда.

Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилиб, уларнинг аниқ миқдори белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Қонун билан 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмаслиги тўғрисидаги янги қоида киритилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши билан аҳолининг эркин ҳаракатланишига оид конституциявий ҳуқуқи таъминланади. Қонун ҳуқуқни қўллаш амалиётида ортиқча бюрократиянинг ҳамда коррупсион ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *