• Пт. Фев 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Буюк Британияда Ўзбекистоннинг ташқи савдо, иқтисодиёт ва инвестицияларга масъул давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурлари ташкил этилади


Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида “Эл-юрт умиди” жамғармаси, IT-Park Uzbekistan ва Ҳемпшир графлиги Савдо палатаси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистондаги ташқи савдо, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка масъул давлат хизматчилари учун Британияда малака ошириш курсларини ташкил этиш, Ҳемпшир графлигида жойлашган олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари ва АКТ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: “Shikshа.cоm”

Учрашувда Ўзбекистон давлат хизматчилари учун назарий ва амалий курсларни ташкил этиш, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг Британияда таълим олишини таъминлаш, Саутгемптон университети ва IT-Park Uzbekistan ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, Қиролликда IT-Park Uzbekistan филиалини очиш тўғрисида келиб олинди.

Томонлар, шунингдек, жорий йилнинг 26-27 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Offshore Outsourcing Conference 2025 халқаро анжуманида Ҳемпшир графлиги Савдо палатаси ҳамда IT ва BPО компаниялари вакилларининг қатнашиш масаласини ишлаб чиқишга оидлар таклифларни кўриб чиқдилар.

Ҳемпшир графлиги Савдо палатаси 1875 йилда ташкил этилган. Палата минтақадаги компанияларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва халқаро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашади.

Ҳозир кунда мазкур тузилмага турли соҳалар фаолият олиб бораётган1800 дан ортиқ йирик корхона аъзо ҳисобланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *