• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қозоғистонда нефть базасида портлаш юз берди (видео)  — Дарё Янгиликлари


Қозоғистоннинг Жезқазғон шаҳрида жойлашган нефть базасида портлаш содир бўлиб, ундан сўнг ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланиб, касалхонага ётқизилди, деб хабар берди республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Фото: Қозоғистон ФВВ

Вазирлик маълумотларига кўра, нефть базаси ҳудудида аввалига учта махсус машина ёниб кетган. Кейинроқ ўт ўчирувчилар етиб келишидан олдин газ-ҳаво аралашмаси портлади. Олов 100 квадрат метр майдонни қамраб олди. Нефть базаси ҳудудида жойлашган омборхона қулаб тушди.

ФВВ ходимлари ёнғинни ўчириш чоғида қўшни ёнилғи резервуарларини совитиш орқали ҳимоя қилиб, оловнинг тарқалашига йўл қўймади. Ёнғин бартараф этилди. Фавқулодда вазият сабаблари ҳозирча аниқланмаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *