Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган топ-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхатини тасдиқлади.
Рўйхатга халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасалари ўрин олган.
Рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланиб туради.
Маълумот учун: Топ-1000 га кирувчи олийгоҳларни битирган талабаларнинг дипломлари Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз тан олинади (нострификация қилинади).