• Пт. Фев 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трампнинг Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди


АҚШда Доналд Трампга қарашли бўлган Ferrari F430 Coupe икки ўринли автомобили 16 февралдан 9 мартга қадар давом этадиган кимошди савдосига қўйилди.

Rockstar автомобиллар аукциони маълумотига кўра, сиёсатчи машинани 2007 йилда чиққан йилидаёқ сотиб олган. Машина чиндан ҳам Трампга тегишли эканига далил сифатида Rockstar ҳужжатлар ва DJT (Donald John Trump) ҳарфлари қайд этилган давлат рақамини ҳам жойлаштирди. Машина қанча вақт сиёсатчи ихтиёрида бўлгани номаълум.

Фото: Rockstar

Аукциончилар машинани 1 млн долларга баҳолашмоқда. Лот тавсифида машина аъло ҳолатда экани айтилади. Ferrari ЙТҲга учрамаган, бўёғи махсус плёнка билан ҳимояланган. Автомобил қизил рангда, салони малларанг, механик узатмалар қутиси ўрнатилган. Спорт машинаси 100 км/соат тезлик олиш учун 3,9 сония сарфлайди, максимал тезлиги — 315 км/соат.

Фото: Rockstar



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *