• Чт. Фев 6th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳоланд Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деди? — Дарё Янгиликлари


Футбол бўйича Англия чемпионатининг 23-тур, марказий баҳси “Манчестер Сити” — “Челси” (3:1) ўйинидан кейин “шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди.

Фото: Getty Images

Унинг айтишича, Ҳусанов – яхши марказий ҳимоячи. 

Фото: Getty Images

“Бу унинг илк учрашуви эди. Асабийлик, ҳаяжон — бундан вазиятларда нормал ҳолат. Мен ўзимнинг илк ўйинимни эслайман. Ўшанда Англия Суперкубоги доирасида ”Ливерпуль“га қарши майдонга тушгандим. Унга яна иккита ўйин беринг ва Абдуқодирнинг нималарга қодир эканини кўрсасиз”, — деди “Манчестер Сити” етакчиси.

Аввалроқ Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Ҳусановнинг илк учрашуви ва хатоси ҳақида гапирганди.

“У инглиз тилида гапирмайди, шунинг учун биз Абдуқодир билан ҳали тўғридан-тўғри мулоқот қилолмаяпмиз. Унда ҳаммаси жойида бўлади. У ҳали фақат битта ёки иккита машғулотда қатнашди. Мен Чемпионлар Лигасидаги муҳим ўйинни инобатга олган ҳолда, Жон Стоунзни жароҳатидан кейин майдонга туширишга шошилтиришни истамагандим. У ўйиндаги ҳолатдан хулоса қилади”, деган эди “Манчестер Сити” бош мураббийи.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” ўзбекистонлик ҳимоячининг хатосидан сўнг тўп ўтказиб юборди. Абдуқодир Ҳусанов дастлабки 5 дақиқада босим сабаб ўйинга мослашиб кета олмади. Кейинчалик бехато ҳаракат қилди.

Учрашувда Гвардиола шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳусанов 54 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *