• Пт. Фев 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентдаги боғчада тарбиячи ёрдамчиси 2 ёшли болани калтаклади


Ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтакланиши оқибатида оёғи сингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани матбуот хизмати изоҳ берди.

Фото: Болалар омбудсмани матбуот хизмати

Аниқланишича, 22 январь куни Тошкент шаҳар, Сергели туманида жойлашган боғчанинг тарбиячи ёрдамчиси Й.М. (1997 йилда туғилган, аёл) гўёки хархаша қилаётган болани тинчлантириш мақсадида С.А.нинг (2023 йилда туғилган ўғил бола) бошига урган.

Сўнг қўпол ҳаракатда уни кўтариб бошқа хонага олиб чиқаётганда қоқилиб йиқилган, натижада боланинг чап оёғи синган.

Фото: Болалар омбудсмани матбуот хизмати

Боланинг ота-онасига боғча маъмурияти томонидан ўғли ўзи йиқилиб оёғи сингани ва Сергели туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингани тўғрисида хабар берилган.  

Болага “чап оёқ сон суюги синиши” ташхиси қўйилган. Шундан сўнг ота-она боғча маъмуриятидан кузатув камералар ёзувларини кўрсатишни талаб қилган.

Ҳозирда Сергели тумани ИИБ ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *