• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Германия мигрантлар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин


Германияда ноқонуний мигрантлар оқими сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Фото: AP Photo

Тегишли таклиф Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқлари (ХДС ва ХСС) фракцияси томонидан илгари сурилган. Партия вакиллари кейинги ҳафтада ушбу резолюцияни овозга қўйишни режалаштирмоқда. ХДСдан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерс бошпана бериш борасида фавқулодда ҳолат эълон қилмоқчи.

Бундай вазиятда, агар Европа чоралари самара бермаса, Германия ва унинг ҳукуматининг бурчи — миллий қонунчиликни фавқулодда вазиятлар бўйича Европа келишувларида кўзда тутилгандек устувор тартибда қўллашдан иборат, дейилади резолюция лойиҳасида.

Резолюция Германия чегараларида узоқ муддатли назоратни, мамлакатда қолиш учун рухсатномага эга бўлмаган чет элликлар киришини рад этишни назарда тутмоқда. Бундан ташқари, Германияни тарк этиши мажбурий бўлган шахсларни зудлик билан ҳибсга олиш таклиф этилмоқда.

Бундай чоралар муҳожирлар томонидан зўравонлик ҳолатлари кўпайгани билан боғлиқ. Мисол тариқасида, яқинда Германиянинг Ашаффенбург шаҳрида афғонистонликнинг йўловчиларга ҳужумини келтириш мумкин. Ҳужум оқибатида икки киши, жумладан, икки ёшли бола ҳалок бўлган.

Гумон қилинаётган шахс — 28 ёшли афғонистонлик бўлиб, унда илгари руҳий касаллик аломатлари кузатилган. Ҳибсга олинган шахс бошпана изловчилар марказида истиқомат қилади. Эркакка аввалроқ мамлакатни тарк этиш мажбурияти юкланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *